Мирзо Улуғбек туман газ таъминоти бўлимининг хабар беришича, туманимиздаги Қорасув-1 мавзесида жойлашган «Чимён» ва «Султония» маҳаллалари ҳудудидаги ер усти паст босимли газ қувурларини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги хабар бермоқда.
Шу муносабат билан 2021 йил 18 май куни соат: 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- Қорасув-1 мавзеси, «Чимён» ва «Султония» маҳаллалари ҳудудидаги 60 та кўп қаватли уйлар (3 мингта хонадон).
"Мирзо Улуғбек туман газ таъминоти бўлими" газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида аҳоли ва улгуржи табиий газ истеъмолчилари огоҳлантирилади ва узр сўрайди.
"Газ таъминотини қайта тиклашда ўрнатилган тартибда хавфсизлик чоралари кўрилади" дейилади хабарда.






