АсосийJamiyat

️Тошкент – Хожикент йўналишдаги 4 та рейс бекор қилинди

'️Тошкент – Хожикент  йўналишдаги 4 та рейс бекор қилинди'ning rasmi

Эртага, 2021 йил 18 май куни мазкур йўналишида 4 рейс бир кунга бекор қилинади.  Бу ҳақда “Тошкент МТУ” УК, “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ хабар бермоқда. 

Соат 09:30 дан 16:30 гача “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря – Оққовоқ стансиялари оралиғидаги темир йўлнинг 14-15 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу боис, жорий йил 18 май куни ҳаракат жадвали бўйича соат:

07:10 даги – Тошкент – Хожикент;

10:10 даги – Ходжикент – Тошкент;

14:06 даги – Тошкент – Хожикент;

16:42 даги – Хожикент–Тошкент йўналишларида ҳаракатини амалга оширадиган  6429/6430 ҳамда 6435/6436-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови  бекор қилинади.    

Шу куни соат 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган Тошкент – Хожикент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.  

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар