️17 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 61546 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14989 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 46557 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1346761 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1110101 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 236660 нафарни ташкил қилди.
17 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (11073 доза),
- Самарқанд вилояти (7597 доза)
- Наманган вилояти (6285 доза),
- банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 181285 доза,
- Андижон вилоятида 165488 доза,
- Наманган вилоятида 146623 доза,
- Самарқанд вилоятида 131268 дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайит байрами муносабати билан эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунларида вакцинация тадбирлари амалга оширилмади. Эмлаш жараёнлари давом этади.






