АсосийJinoyat

Пастдарғомда каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳолати Бош прокуратура томонидан назоратга олинди

'Пастдарғомда каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳолати Бош прокуратура томонидан назоратга олинди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида каналдан 17 ёшли қизнинг мурдаси попилгани ҳақида хабар қилган эдик

Унда марҳуманинг яқинлари фарзанди қотиллик қурбони бўлганини билдиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳюари хабар берди. 

Келтирилишича, терговга қадар текширув ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан ёзма кўрсатма берилган.

Шу билан бирга, 2021 йил 17 май куни Бош прокуратура масъул ходимлари томонидан марҳуманинг отаси ва укаси қабул қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларининг бориши юзасидан тушунтириш берилган.

 

    Бошқа янгиликлар