АсосийJamiyat

Фарғонада “Сobalt” тўхтаб турган “Зил”га бориб урилди. Йўловчи ҳалок бўлди

'Фарғонада “Сobalt” тўхтаб турган “Зил”га бориб урилди. Йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

15 май куни фуқаро Ҳ.Қ. “Сobalt” русумли автомашинасини Чинобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи Қ.Ж. бошқарувидаги “Зил” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Сobalt” йўловчиси К.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди. 

“Сobalt” йўловчиси Т.У ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда Б.Б.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар