Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев хабар берди.
Унга кўра:
- парламент томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш тартиби;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига монеъликсиз кириши;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.






