1

Чирчиқдаги ёшлар фестивалида назоратсиз қолдирилган 180 нафар бола яқинларига қайтарилди - ИИББ

ЖАМИЯТ 18.05.2021, 16:06
Теглар: ёшлар фестивали
Чирчиқдаги ёшлар фестивалида назоратсиз қолдирилган 180 нафар бола яқинларига қайтарилди - ИИББ

16 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 кун давом этган «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик фестивали» якунланди. Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларидан 181 минг нафар ёшлар фаол иштирок этди.Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Ушбу тадбирни хавфсиз ва муносиб ўтказиш учун Тошкент вилояти ИИББ бошчилигида ҳамкорликдаги ташкилотларнинг 3 минг нафардан ортиқ ходимлари 3 кун мобайнида тун-у кун хизмат қилди.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган «102» жамоат масканига, фестиваль давомида адашиб, назоратсиз қолган 174 нафар вояга етмаган болалар ИИБ ходимлари томонидан жамоат масканига олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.

Фестивал якунига қадар ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермади ва тадбирнинг кўтаринки кайфиятда ўтиши таъминланди.

Шарҳлар

“Тошкент ёшларни севади” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилади

09.11.2021, 18:58

Тошкентда ноябрь-декабрь ойларида “Тошкент  ёшларни севади” шиори остида Ёшлар ойлиги ўтказилади.Бугун пойтахт ҳокимлигида ушбу кенг қамровли тадбир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир...
Уч кунда 300 мингга яқин ёшни бирлаштирди – Яна бир вилоятда ёшлар фестивали якунланмоқда

18.06.2021, 18:55

Республикамизнинг турли вилоятларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестиваллари ўтказиб келинмоқда. Фестиваль машъаласини ёндириш навбати 16 июнь куни Навоий вилоятига келганди.Уч кун мобайнида...
Туризм ва спорт вазирлиги "Ёшлар форуми Aндижон 2021"да журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди

24.05.2021, 17:21

Жорий йилнинг  20-22 май кунлари Aндижон вилоятида  "Ёшлар форуми Aндижон 2021" тадбирлари бўлиб ўтди. Фестивалнинг сўнги кунида Туризм ва спорт вазирлиги журналистлар учун инфо-тур ташкиллаштирди. Aндижон вилоят ҳокимлиги,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1