Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Г.Ю. ва Н.И. исмли аёллар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни шахсий видео ва фотосуратларини интернет тармоқларида тарқатиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 8 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ю. ва Н.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз йиғиш ёки тарқатиш қонунга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини эслатиб ўтамиз.
Ушбу қилмиш учун қонун олдида жавоб бериш баробарида, фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлик ҳуқуқини бузишингиз мумкинлигини унутманг!