Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Уста Нормат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатгани акс этган хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотлар кўра, А.Икрамов жорий йилнинг 9 май куни у “Уста Нормат” маҳалласи Деҳқонобод кўчасида жойлашган, Б. Раҳмоновнинг ота уйига чақиртирилади. У бу ерда ўзининг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган, умуман бошқа бир масаланинг бажарилмаганлиги бўйича Б.Раҳмонов томонидан турли ножўя сўзлар билан ҳақоратланади, ҳатто унга нисбатан жисмоний куч ишлатилади.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан "Даракчи" мухбири Тошкент вилояти Оққўрғон тумани томон йўл олди. Яқин вақт ичида воқеа тафсилотлари батафсил ўрганилади ва аниқ маълумотлар тақдим қилинади.






