АсосийJamiyat

Тошкентда эри билан жанжаллашиб қолган аёл юқори вольтли электр узатиш устунига чиқиб, жонига қасд қилмоқчи бўлди

'Тошкентда эри билан жанжаллашиб қолган аёл юқори вольтли  электр узатиш устунига чиқиб, жонига қасд қилмоқчи бўлди'ning rasmi

16 май куни тахминан соат 12.00 да Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум аёл юқори вольтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келишган. Кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинди. Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди. 

Аёл эри билан уришиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар