АсосийJamiyat

Пензада бахтсиз ҳодисага учраган андижонлик она ва болага ёрдам кўрсатилмоқда

'Пензада бахтсиз ҳодисага учраган андижонлик она ва болага ёрдам кўрсатилмоқда'ning rasmi

2021 йилнинг 28 февралида Россия Федерацияси Пенза шаҳрида андижонлик фуқаро М.Б 3 ёшли фарзанди С.Н.ни қаровсиз қолмаслиги учун ишхонасига бирга олиб боради. Шу куни М.Б.нинг ишхонасида газ баллони портлаши оқибатида она-бола турли даражадаги куйиш жароҳатини олади ва шифохонага ётқизилган.

Фуқаронинг яқинлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёрдам сўраб мурожаат қилди, дея хабар қилмоқда Агентлик Ахборот хизмати. 

Агентлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши натижасида:

- иш берувчидан 150 минг рубль миқдорида компенсация ундириб берилди;

- оилавий аҳволи инобатга олиниб, Андижон вилояти ҳокимияти томонидан 15 миллион сўм моддий ёрдам пули ажратилди;

- тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхонаси билан биргаликда Пенза вилояти губернатори билан музокаралар олиб борилиб, 17 март куни махсус вертолёт ёрдамида Нижний Новгород шаҳридаги куйиш марказига кўчирилди;

-фуқарога етказилган зарарни суғурта компанияси ва иш берувчидан ундириш мақсадида “Правовой советник” МЧЖдан адвокат ёлланиб, ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда;

М.Б.нинг фарзанди саломатлиги барқарорлашгани сабабли бугун, 18 май куни Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда яқин қариндоши ҳамроҳлигида Ватанга қайтарилди.

Айни пайтда М.Б. ҳомийлар кўмагида Нижний Новгород шаҳридаги махсус шифохонада даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар