АсосийSport

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш баҳслари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

'Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш баҳслари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий Терма Жамоасининг Жаҳон Чемпионати - 2022 саралаш баҳслари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди. Кенгайтирилган рўйхатдан жароҳати боис Остон Ўрунов ҳамда Жасурбек Яхшибоевлар тушиб қолишди.

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш баҳсларида иштирок этади. Мазкур ўйинлар Саудия Арабистонида марказлашган турнир шаклида ташкил этилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши тўп тепади.

Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Дастлаб режа қилинган футболчилардан жароҳати сабаб Остон Урунов, Жасурбек Яхшибоевлар йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлишди.

Легионерлар ўз биринчиликларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади. Йиғинлар натижасига кўра Саудия Арабистонига борадиган якуний рўйхат тақдим этилади.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов («Пахтакор»), Равшанбек Ягудин («Бунёдкор»);

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Фаррух Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимхалил Йўлдошев (барчаси «Пахтакор»), Ислом Тўхтахўжаев («Қизилқум»), Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов (иккиси «Локомотив»), Рустам Ашурматов («Канвон», Жанубий Корея), Олег Зотеев (“Чоннам Драгонс”, Жанубий Корея), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Азим Аҳмедов («Навбаҳор»), Умар Эшмуродов («Насаф»);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Чангжоу», Хитой), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков (иккиси “Шабоб ал-Аҳли”), Икром Алибоев («Даежон», Жанубий Корея), Жамшид Искандаров («Соннам», Жанубий Корея), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Вагиз Галиулин («Нефтхимик», Россия), Ҳожимуҳаммад Эркинов, Аброр Исмоилов, Шароф Муҳитдинов (барчаси «Пахтакор»), Ҳусниддин Ғофуров, Санжар Шоаҳмедов (иккиси АГМК), Достон Ҳамдамов («Ҳатта», БАА), Жавоҳир Қаҳрамонов, Искандар Шойқулов («Сўғдиёна»), Ойбек Бозоров («Насаф»);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Женоа», Италия), Шаҳзод Убайдуллаев (“Шахтёр Солигорск”, Беларус), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Игор Сергеев («Актобе», Қозоғистон), Фаррух Икромов («Бунёдкор»), Шохруз Норхонов («Сўғдиёна»).

Йиғин сўнгида 23 нафар футболчидан иборат якуний рўйхат шакллантирилади.

    Бошқа янгиликлар