АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида янги университет очилади

'Тошкент вилоятида янги университет очилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 17-18 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилардан ташкил топган ўзбек делегациясининг Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташрифни амалга оширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари Қозон Федерал Университети раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Мулоқот чоғида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртини Тошкент вилоятида очиш, ўқув жараёнларига Татаристонлик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳақида келишилди.

    Бошқа янгиликлар