АсосийJamiyat

Ўзбек халқи ва санъат аҳли буюк Баҳодир Йўлдошевни сўнгги йўлга кузатди (видео)

'Ўзбек халқи ва санъат аҳли буюк Баҳодир Йўлдошевни сўнгги йўлга кузатди (видео)'ning rasmi

Aввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти, санъат арбоби, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Ижодкорни сўнгги манзилга кузатиш маросими Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.  

Марҳум ўзи туғилган Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги ота уйида сўнгги манзилга кузатилди.  

Баҳодир акани Ўзбекистон халқига қилган хизмати беқиёс. Чунки мустақилликка эришилгандан буён Мустақиллик, Наврўз байрамларини, Конституция кунларини, яхши кунларимизнинг тантаналарини Баҳодир ака бош бўлиб ташкиллаштирган, дейди Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

Баҳодир Йўлдошев 70 дан ортиқ спектаклларни ташкиллаштирган. У санъаткорлар оиласида туғилиб ўсган ўзбек режиссюрасининг етакчисидир. У ташкил этган спектаклларида миллий маънавий меросидаги ранг-барангликларни ва жаҳон театр санъати янгиликлари ўзида уйғунлаштирган эди. 

Ўзбек театри Баҳодир Йўлдошевнинг 40 йиллик хизматлари ҳиссасига тараққий топди.

    Бошқа янгиликлар