АсосийJamiyat

Сирдарё вилояти ҳокими Сардобадаги таълим сифатини кўтаришга келган 5 нафар ўқитувчига уй берди

'Сирдарё вилояти ҳокими Сардобадаги таълим сифатини кўтаришга келган 5 нафар ўқитувчига уй берди'ning rasmi

Кеча, 18 май куни Сардобада таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудуддан бориб фаолият бошлаган 5 нафар ўқитувчига Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ташаббуси билан замонавий уй-жойлар тантанали равишда тақдим этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Олий ва биринчи тоифага эга бўлган ўқитувчилар танлов асосида янги қурилган математика фанига ихтисослаштирилган 1-давлат умумтаълим мактабига Бухоро ва Жиззах вилоятларидан келиб иш бошлади.

Ўқитувчиларга уйларни топшириш маросимида халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов, соҳанинг мутасадди вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, мактаб педагогик жамоаси иштирок этди. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ташаббуси билан замонавий уй-жойлар тантанали равишда тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар