Hollywood Reporte хабарига кўра, Америка кино академияси 94-Оскар мукофотини топшириш маросимига тайёргарлик кўришни бошлаган ва уни келгуси йилнинг февраль ойи охири-март ойи бошида ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Академия 94-Оскар мукофотини топшириш маросимида иштирок этишни истаган студиялар ва продюсерлар ўз картиналарини 2021 йил 31 декабрга қадар топширишлари лозимлигини маълум қилган.
Бу йилги маросим пандемия сабаб 25 апрелда бўлиб ўтди. Кейинги маросимни ўтказиш саналари ҳозирча 2022 йил 27 февраль ва 6 март кунлари деб айтилмоқда. 2022 йилнинг 13 февраль куни 56-Супербоул чемпионати, 6-20 февраль кунлари Пекинда Қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Бу йирик ҳодисалардан сўнг “Оскар ” маросими ўтказилиши, маълум қилинади хабарда.
Жорий йилги “Оскар ” хитойлик-америкалик режиссёр Хлоя Чжаога насиб қилиб, унинг “Кўчманчилар ери” картинаси “Энг яхши фильм” номинациясида ғолиб бўлди. Хлоя Чжаонинг ўзи эса "Энг яхши режиссёр" деб топилди. 83 яшар Энтони Хопкинс «Ота» фильмида ақлдан озаётган ота ролидаги ижроси учун “Энг яхши актёр” деб топилиб, ҳаётидаги олтинчи «Оскар»ини қўлга киритди.






