Йўл қоидаси – умр фойдаси, деб бежиз айтилмаган. Зеро, ҳар бир йўловчи ва ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларига бирдек амал қилиши қанчадан-қанча фалокатларнинг олдини олиши барчамизга маълум. Афсуски, оддий эҳтиёткорлик қоидаларига ҳам ҳар доим риоя этилавермайди. Оқибатда бошқариш, тезликни ошириш кўпгина моддий зарарлар, маънавий йўқотишларга сабаб бўлиб, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-145 “Фарғона шаҳар айланма йўли” автомобиль йўлининг 10 км ва Оқ йўл кўчалари кесишган светафор билан тартибга солинган чоррахасида, Қўқон шаҳарида яшовчи Аҳмедов “Спарк” русумли автомобилини светофорни тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан чоррахага кириб келиб, светафорни яшил чироғида чоррахага кириб, светофорнинг қизил чироғида чоррахани бўшатиб чапга қайрилаётган, Марғилон шаҳарида истиқомат қилувчи Қаюмовга тегишли “Спарк” автомобилни ўнг ён томонига уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
“Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси Қаюмов тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур автоҳалокат 2021 йилнинг 18-май санасида рўй берди. Транспорт воситасини қоидаларга амал қилмай, бошқарган шахс томонидан содир этилган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида Равшанжон Қаюмов фожиали ўлим топди. Холат юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Фарғонадан Ахрор Зиё darakchi.uz учун махсус тайёрлади