АсосийJamiyat

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

'Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди'ning rasmi

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (307-сон, 18.05.2021 йил), Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Шунингдек, қарорга кўра:

  •  Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

 

  •  Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

 

  •  келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

 

  •  Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.

 

    Бошқа янгиликлар