АсосийJamiyat

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона туристик виза жорий қилишни режалаштирмоқда. Бунга Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Мўғулистон ва Кавказорти республикалари қизиқиш билдирмоқдалар

'Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона туристик виза жорий қилишни режалаштирмоқда. Бунга Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Мўғулистон ва Кавказорти республикалари қизиқиш билдирмоқдалар'ning rasmi

Бу ҳақда хабар берган spot.uz сайтига кўра, “Osiyo Shengeni"ни ишга туширишнинг аниқ санасини икки томонлама комиссия белгилайди, лойиҳа ҳали давлатларнинг ўзида ички келишиш тартибидан ўтиши лозим.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона сайёҳлик визаси “Silk Road Visa"ни жорий этиш бўйича барча техник масалаларни келишиб олган.

Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза қолдириши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Мурожаатга жавоб 48 соат ичида берилади.

“Osiyo Shengeni"ни ишга туширишнинг аниқ санасини икки томонлама комиссия белгилайди, лойиҳа ҳали давлатларнинг ўзида ички келишиш тартибидан ўтиши лозим.

Қирғизистон ва Озарбайжон “Osiyo Shengeni”га қизиқиш билдирмоқдалар, шунингдек, Тожикистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти республикалари ҳам унинг иштирокчилари бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар