АсосийJamiyat

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди

'Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди. Бу ҳақдаги хабарни daryo.uz га вилоят прокуратураси ахборот хизмати тасдиқлаган.

Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг мактаб ўқувчиси эканини тасдиқлаган Нишон туман халқ таълими бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмуродов марҳуманинг тумандаги 23-мактабда таҳсил олиб келганини маълум қилди. Унинг айтишича, воқеа эрталаб соат 07:00—07:30 атрофида содир бўлган. 

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган ёки очилмагани номаълум.

    Бошқа янгиликлар