1

Хонобод шаҳар ва Бўстон туманида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 16:00
Хонобод шаҳар ва Бўстон туманида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, департамент ҳамда ИИБнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилгаг. Унда, фуқаро Р.К., фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, Хўжаобод туманида “Боғдорчилик” учун ажратилган 0,8 гектар ер майдонидан бир қисмини танишлари орқали турар жой қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро С.О. ва бошқалар 6 нафар фуқаронинг ишончига кириб “A.” МЧЖга тегишли ер майдонининг бир қисмини 1 йил муддатга сабзавот ва полиз экинлари экиш учун ажратиб беришга ваъда бериб, эвазига уларнинг 43,8 млн сўм ва 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1