1

Россияда 18 йил олдин бедарак йўқолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 17:15
Теглар: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Россияда 18 йил олдин бедарак йўқолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди

Россияда 18 йил бедарак йўқолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Асли Тошкент шаҳридан бўлган фуқаро П.К 2003 йилда Россияга ишлаш мақсадида кетади. Маълум бир вақтдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, инсульт бўлиши натижасида яқинлари билан алоқаси узилади.

Орадан 18 йил ўтиб, фуқаро Самара шаҳридан топилди. Унинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир сурхондарёлик юртдошимиз И.Т Самара шаҳрида соғлиги ёмонлашиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва паспортининг йўқолиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу фуқароларга мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари ва яқин қариндошлари кутиб олди

Шарҳлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореяда ишлаш учун имтиҳон топшираётганларни огоҳлантирмоқда

21.06.2022, 15:14

Шу кунларда Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида EPS-Topik тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...
Россияда ишлаш истагида бўлганларга ажойиб янгилик эълон қилинди

18.01.2022, 23:50

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...
Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди

10.11.2021, 18:17

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда...
22 нафар фуқаро Москвага ишлаш учун жўнаб кетди

09.11.2021, 18:21

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Стандарт+” ва “Новые люди” корхоналари билан бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.Ушбу келишувга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1