1

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган чигирткалар ҳақида маълум қилинди

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 17:59
Теглар: “Ўзагрокимёҳимоя”
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган чигирткалар ҳақида маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида 200дан ортиқ турдаги чигирткалар учрайди. Шундан 6-7 турдагиси уларга қарши кураш тадбирлари ўтказилмаса, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга жиддий зарар етказиши мумкин.  

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган «Ўзбекистон ҳудудида тарқаладиган зарарли чигирткалар турлари, биологияси ва уларга қарши  курашиш чора-тадбирлари» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Ўзагрокимёҳимоя” акционерлик жамияти вакиллари иштирок этаётган тадбирда қайд этилишича, ушбу зарарли турларга «Марокаш», «Италия пруси», «Осиё», «Отбосар», «Катта букри», «Саксовул» чигирткалари киради.

2021 йил мавсумида соҳа олимларининг кўп йиллар маълумотлари ва таҳлилларига асосан республикада зарарли чигирткаларни 593 минг гектар майдонда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишлов ўтказилиши тахмин қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1