АсосийSport

Тошкентда таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

'Тошкентда таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида “Тул” ва “Селдефенс” йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақа шу йил 22-23 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Миробод” спорт мажмуасида ташкил этилади.

Чемпионатда иштирокчилар таэквондо ИТФнинг шахсий “Тул”, “Селдефенс” ва жамоавий “Тул” йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашади.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиладиган ушбу мусобақада 570 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мусобақада терма жамоа аъзолари яна бир бор кўрикдан ўтказилиб, иқтидорли спортчилар 2021 йил декабрь ойида Беларуснинг Минск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатига саралаб олинади.

    Бошқа янгиликлар