1

"Даракчи" суриштируви: Андижонда зўрланган 18 ёшли келинчак бўйича бир қанча ҳолатлар ойдинлашди. Маълум бўлишича унинг ҳомиласи...

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 19:30
"Даракчи" суриштируви: Андижонда зўрланган 18 ёшли келинчак бўйича бир қанча ҳолатлар ойдинлашди. Маълум бўлишича унинг ҳомиласи...

Хабарингиз бор сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет сайтларида Aндижонда 18 ёшдаги 5 ойлик келинчакнинг 5-6 нафар эркак томонидан номусига тегилгани ҳодисаси кенг муҳокама қилинмоқда. 

Мудҳиш ҳодиса Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган, шунингдек, вилояти ҳокимлиги мазкур жиноятни содир этган жиноятчилар ўз қилмишлари учун қонун олдида албатта жавоб беришини маълум қилди.

Сал аввал хабар қилганимиздек, "Даракчи" мазкур ҳодиса бўйича ўз суриштирувини олиб борди. Суриштирув олиб борган андижонлик мухбиримиз номуси топталган 5 ойлик келинчак билан боғлик янги тафсилотларни маълум қилди, бир қанча ҳолатлар ойдинлашди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда келинчакнинг ҳомиласи ҳам нобуд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, суриштирув давомида аниқланган дастлабки маълумотларга кўра, аёл ҳомиласидан айрилмаган. Бу ҳақда "Даракчи" мухбирига Андижон тумани ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлуда Юсупова маълум қилди. 

 

" Бир нарсани қайд этиш лозим, ижтимоий тармоқларда ҳомила тушганлиги ҳақида маълумот тарқалган эди. Аксинча, ҳомила жойида. Ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Нормал ҳолатда ривожланишда давом этмоқда. Энди фақат қизнинг психологик ҳолатини яхшилаш қолди, холос. Қиз воқеани эслаган сари депрессияга тушиб қолаяпти. Иштаҳаси умуман йўқолган. Натижада кундан-кунга вазн ташлаяпти. Бу эса ҳомилага таъсир қилиши табиий. Биз шундан хавотирдамиз. Шу сабабли айни пайтда қиз ва унинг онаси алоҳида хонага жойлаштирилган. Келинчакнинг ҳолатини шахсан ўзим доимий назорат қилиб турибман.    

Жиноятга келадиган бўлсак, жиноятчилар кимлар? Бу тергов ва суд жараёнларида аниқланидиган нарса.  Буни вақт кўрсатади", - дейди Андижон тумани ҳокими ўринбосари.

Шунингдек, суриштирув давомида яна бир қанча ҳолатларга аниқлик киритилган. Бу ҳақда тез орада "Даракчи" газетасининг 2021 йил 27 май кунги 21-сонида ҳамда "dаrakchi.uz"да батафсил мақолани ўқишингиз мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1