1

Жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги сабабли тўхтатилган қиз қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 19:45
Жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги сабабли тўхтатилган қиз қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

2021 йил 18 май куни соат 16.40 да Бектемир туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида олиб борилган санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИБ.

Текширув давомида унинг шахси аниқланди ва у 2020 йилнинг 27 декабрь кунидан буён Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун қидирувда бўлган 2002 йилда туғилган Азиза М. эканлиги маълум бўлди. Фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1