1

Тошкентнинг 2 туманида сув таъминоти учун назоратчилар томонидан пул ундириш бутунлай тўхтатилади. Сабаби...

ЖАМИЯТ 19.05.2021, 19:55
Тошкентнинг 2 туманида сув таъминоти учун назоратчилар томонидан пул ундириш бутунлай тўхтатилади. Сабаби...

Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда 

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани 

(“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ истеъмолчиларидан ташқари

аҳоли фойдаланувчилари диққатига!

Соҳани рақамлаштириш орқали тўлов интизоми ва маданиятини кучайтириш, шунингдек, етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқава сув хизматлари бўйича пул маблағлари оқимининг шаффофлигини янада ошириш орқали коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича амалий чоралар кенгайтирилиб борилмоқда.

Бу каби чораларнинг мантиқий давоми сифатида, 2021 йил 20 майдан 
1 июлгача пилот лойиҳа тариқасида ушбу туманларда сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари бутунлай тўхтатилиши маълум қилинади.

Ушбу ҳудудларга бириктирилган назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади, улар тасарруфидаги тўлов терминаллари ва термопринтерлар бошқа ҳудудларга бириктирилади.

Ўз навбатида, ичимлик ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишда Сиз қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилади:

  • http://Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
  • @uzst_bot телеграм-боти орқали;
  • электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари;
  • тижорат банклари мобил иловалари;
  • тижорат банк кассалари ва шаҳобчалари ҳамда почта бўлимлари.

 

Ҳурматли Қибрай (“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ истеъмолчиларидан ташқари), Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари истеъмолчилари!

Ушбу пилот лойиҳа даврида истеъмол қилинган ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун сув таъминоти корхоналари назоратчилари тўғридан-тўғри тўлов талаб қилишлари ҳолатларига дуч келсангиз, “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича 555-03-1055 телефон рақамига ёки stopcorruption@umail.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Шунингдек, республика бўйича 12-55 ягона қисқа рақами (барча қўнғироқлар бепул) ҳамда “Сувтаъминот / Водоснабжение” (t.me/uzsuv_chat) телеграм-чати воситасида ҳам Сиз соҳага оид барча саволлар, мурожаатлар ва таклифларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин. 

Соҳада олиб борилаётган ва авваламбор, аҳолига хизмат кўрсатиш кўлами ва сифатини оширишга қаратилган бу каби ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизга умид билдириб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1