10 май куни соат 18:30ларда номаълум шахс Яшнобод тумани Бахт кўли 1-берк кўчаси ҳудудидан ўтиб кетаётган 61 ёшли И.Зениени қўлида бўлган нархи 150.000 сўмлик чармдан ишланган аёллар сумкаси, сумка ичидаги нархи 1.000.000 сўмлик “SAMSUNG” русумли телефон аппаратини ҳамда 1.200.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни 11-синф ўқувчиси вояга етмаган 17 ёшли Ш.Аброр содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.Аброрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.