АсосийJinoyat

Наманганлик 83 ёшли отахон ўз ҳовлисида кўкнор етиштириши аниқланди

'Наманганлик 83 ёшли отахон ўз ҳовлисида кўкнор етиштириши аниқланди'ning rasmi

12 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан, Тўрақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

У ерда яшовчи, 1938 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 1 туп кўкнор ўсимлиги ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар