Бугун, 20 май куни эрталаб соат 08:00лар атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели тумани 6-Наврўз кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан ёнғин содир бўлаётган жойга етиб боришиб, бир неча дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар . Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари мутахассислар томонидан аниқланмоқда.
Ушбу ҳодисада жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.