️19 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 50179 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 13703 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 36476 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1462491 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1139698 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 322793 нафарни ташкил қилди.
19 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (8053 доза)
- Андижон вилояти (6429 доза),
- Cамарқанд вилояти (5848 доза),
- Фарғона вилояти (5241 доза),
банд қилди.
Эмлаш жараёнларида водий вилоятлари пешқадамлик қилиб, жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 196255 доза,
- Андижон вилоятида 183619 доза,
- Наманган вилоятида 162824 доза,
- Самарқанд вилоятида 144075 доза,
- Қашқадарё вилоятида 106480 доза,
- Тошкент шаҳрида 105213 доза,
- Сурхондарё вилоятида 104874 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.