Қарши шаҳрида тун-у кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчани танлаб олиш бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, савдо ва кўнгилочар кўчаларда кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилади, барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.