2021 йилнинг 17 май куни соат 19:00 ларда 22 ёшли П.Нодира онаси 43 ёшли Н.Ханипа билан Чирчиқ шаҳар Истиқбол кўчаси ҳудудидаги 67-сонли ётқохона олдида жойлашган болалар майдончасида вояга етмаган 2 ёшли фарзандини 25 ёшли Б.Милананинг 5 ёшли фарзанди томонидан итариб юбориб йиқитганлигини важ қилиб, Б.Милана ва онаси Б.Ивановаларни ҳақорат қилиб, уриб дўппослаганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Натижада Б.Милана ва Б.Ивановалар Чирчиқ шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Нодира ва Н.Ханипаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






