Кеча, 19 май куни фуқаро Х.А. “Damas” русумли автомашинасини Катта Қўштепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, олдинда ҳаракатланиб кетаётган А.А. бошқарувидаги “Т-28” русумли трактори билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Damas” русумли автомашина йўловчиси Б.У тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.