АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун 24 соат ишловчи “ишонч телефони” ишга туширилади

'Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун 24 соат ишловчи “ишонч телефони” ишга туширилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бош прокуратура томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган мазкур қарор хотин-қизларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш, мутасадди давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.  

Қарор билан:

- Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёллар реабилитация ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди ҳамда асосий вазифалари белгиланди;

- мавжуд 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини оптималлаштириш ҳисобига 29 та Марказ қолдирилиб, уларнинг штат бирликлари белгиланди;

- марказлар фаолиятига оид ташкилий масалалар тартибга солинди, уларга жойлаштириладиган шахслар тоифасига аниқлик киритилди;

- хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда фаолиятни амалга оширадиган вазирлик ва идораларга қўшимча вазифалар юкланди.

Шунингдек, Бош прокуратура, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “AZIZ-AYOL.UZ” ягона интерактив миллий платформаси доирасида 24 соат услуксиз ишловчи “ишонч телефони” ишга туширилади.

    Бошқа янгиликлар