АсосийJamiyat

Фермер хўжалигига етказилган зарар қоплаб берилади – ҳокимлик Қибрайдаги қулупнайзор бўйича изоҳ берди

'Фермер хўжалигига етказилган зарар қоплаб берилади – ҳокимлик Қибрайдаги қулупнайзор бўйича изоҳ берди'ning rasmi

Аввалроқ, Қибрайда  9 гектарлик пишиб турган қулупнай майдони бульдозерда вайрон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат бўйича, Қибрай тумани ҳокимлиги муносабат билан чиқди. 

Маълум бўлишича, ушбу видеолавҳада кўрсатилган ер майдони "Чинкелди" МФЙ Янгиобод қишлоғи М.Бехбудий кўчасида жойлашган "Саидвали ҳожи" фермер хўжалигига тегишли бўлиб, жами  20,9 гектарлик майдоннинг 8 гектарига (видеода 9 гектар дейилган) қулупнай экилган.  

️"Саидвали ҳожи" фермер хўжалиги ер майдонларидан экин экиб фойдаланиш учун деҳқонлар билан ўзаро оғзаки ( ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган) келишувга асосан иккиламчи ижарага берилган.

Фермер хўжалигининг ер майдонлари давлат эҳтиёжлари учун олинганлиги (олдиндан огоҳлантириш хатлари берилган) муносабати билан фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Ушбу маблағлар фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, фермер хўжалиги билан иккиламчи ижарада фойдаланиб келган деҳқонларга келтирилган зарарни қоплаш "Саидвали ҳожи" фермер хўжалиги томонидан амалга оширилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилган.

️Келтирилган зарарни қоплаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар