АсосийJamiyat

Россия темирйўл қурилишига Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинади

'Россия темирйўл қурилишига Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинади'ning rasmi

"Россия темир йўллари"  ОАЖ бошқаруви раиси – бош директори Олег Белозеров бошчилигидаги Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат ўратасидаги транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалалари ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди. 

Хусусан, эпидемиологик вазият яхшиланиши билан Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам йўловчи темир йўл қатновини босқичма-босқич қайта тиклашга биргаликда тайёргарлик кўриш борасида ҳам келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашувда Россия ҳудудида темирйўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан, «Россия темир йўллари» ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистоннинг малакали меҳнат ресурсларини жалб қилишни ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

    Бошқа янгиликлар