Самарқанд вилоятида фермер хўжалиги ерини 50 000 АҚШ доларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “D.” фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 50 000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Nexia-3” русумли автомашина эвазига сотишни режалаштиришиб, 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.