23-31 май кунлари Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда дунёнинг 50дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ёш атлетлар ғолиблик учун баҳс юритишади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этувчи спортчиларни аниқлаб олди. Унга кўра, 14 нафар атлетимиз дунё биринчилигида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасидан ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Муҳаммадқодир Тоштемиров, Кумушхон Файзуллаева, шунингдек, Турсуной Жабборова, Нигора Абдуллаева, Ҳакимжон Шамсиддинов каби иқтидорли ёшлар ўрин олган.
Қуйида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари билан танишинг:
Йигитлар:
-55 кг: Ҳусинбой Матрасулов
-61 кг: Оғабек Нафасов
-81 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-81 кг: Ҳожиакбар Олимов
-89 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Валижон Шарипов
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Мирҳосил Мирзабоев
Қизлар:
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-59 кг: Машҳура Рустамова
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-71 кг: Нигора Сувонова
-71 кг: Мадинабону Жўраева
-76 кг: Турсуной Жабборова
Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионати оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи сўнгги мусобақа ҳисобланади.






