АсосийJamiyat

Наманганда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчига чора кўрилди

'Наманганда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

18 май куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ гуруҳ командири лейтенант Ш.Мирзаниёзов ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими бошлиғи номига коррупцион ҳаракат юзасидан билдирги билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 18 май куни соат 15:30 ларда, қўл остида хизмат қилувчи ходими, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор П.Дадабоев Наманган мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётиб “Тошкент” йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган, “Ford tranzit” русумли автомашинани тўхтатиб текширган вақтида ҳайдовчининг автомашинани бошқаришга доир тегишли ҳужжатлари бўлмаган.

Шу сабабли хайдовчининг транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига олиб бориб қўйганлигини ҳамда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Бироқ, ҳайдовчи унинг олдига келиб, юқоридаги аниқланган ҳолат юзасидан қонуний чора кўрмаслик ҳамда автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари беришини айтиб, пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу фуқарога нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Ш.Мирзаниёзовнинг билдиргисига асосан, ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, ҳайдовчи Поп туманида жойлашган Наманган мунтазам ЙПХ маскани ҳовлисида лейтенант Ш.Мирзаниёзовга 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар