АсосийJamiyat

Тошкентда маҳалла раиси устидан асоссиз бўҳтонлар тарқатилди. Ҳокимлик ҳолатга муносабат билдирди

'Тошкентда маҳалла раиси устидан асоссиз бўҳтонлар тарқатилди. Ҳокимлик ҳолатга муносабат билдирди'ning rasmi

“Маҳалла муаммолари” сайтига 18 май куни келиб тушган Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш Вазирига Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати, Дониёр Юсупов томонидан Мирзо Улуғбек тумани “Оқибат” МФЙ раисига нисбатан текширилмаган, бир томонлама эшитув хулосасига таянган холда, унинг исми фамилиясини тўлиқ билмаган холда аниқ ҳолатни суриштирувларсиз, бўҳтон тўқималар билан сайтга мурожаатнома эълон қилган.

Ҳақиқатда, Марказ-1, 9 уй 14 хонадонга суднинг қарори билан мажбуран киритиб қўйилган Жўрабекова Гўлноранинг 3 нафар фарзанди билан биргаликда рўйхатга қўйилганлигини, тасдиқловчи ҳужжатни МФЙ томонидан мактабга тақдим этилган. Суд процесси бошлангандан сўнг, фуқаро Жўрабекова Г. нинг мурожаатига биноан юқоридаги кўрсатилган хонадонга киритиб қўйилгани ва яшаётгани тўғрисида тавсифнома Маҳалла томонидан тақдим этилган.

Фуқаронинг 3 нафар фарзандларини Маҳалла, на қўшнилар ушбу хонадонда кўрмаганлиги сабабли, қўшнилар ва уй боши томонидан далолатнома расмийлаштириб берилмаган. Маҳалла ходимлари, Профилактика инспектори бир неча бор уйга кирилганда уйда ҳеч ким бўлмаган фарзандлари кўринмаган. Фуқаро г.Жўрабекова ноҳақ талаб билан МФЙдан фарзандлари шу ерда яшаётганлигини тасдиқлаб берувчи маълумотнома берилишини талаб қилган. г. Жўрабековага 2018 йил 15 октябрьдан буён ҳеч қандай турдаги маълумотномалар тақдим этилмаслиги  ҳақида тушунтириб, огоҳлантиришга қарамасдан Қибрай туманидаги депутат Дониёр Юсуповга мурожаат қилган. Депутат МФЙ раиси билан бирор маротаба мулоқотда бўлмай иккинчи тарафни эшитмай бир ёқлама айблов билан ижтимоий тармоқда вазир номига мурожаат билан чиқди.

Юқоридаги ҳолат Мирзо Улуғбек туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўрганилди ва тегишлилиги бўйича Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсуповнинг шикоятлари ўринсиз эканлигини таъкидлаб ўтади.

 Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар