Aнталияда апрел ойида ҳар 100000 фуқародан 300 таси вирус юқтирган бўлса, 17 кунлик тўлиқ қаттиқ режимдаги карантиндан сўнг, кўрсаткичи 61.65 га тушди. Бу маълумотлар Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилди.
Натижада, Aнталия мамлакатдаги тўқ сариқ ранг тоифасидаги ҳудудлар сафига қайтди ва ҳатто "сариқ" тоифага ўтиш остонасида турибди - вирус юқтириш кўрсаткичи янада пастлаб бормоқда.
Коронавирус эпидемияси деярли бутун Туркияда май ойининг бошигача бўлган даврда "қизариб кетган"и сабаб маҳаллий ҳокимият мамлакат ичкарисида 17 кунлик тўлиқ карантин тўғрисида қарор қабул қилди. Шу вақт ичида касалланиш, шу жумладан Aнталияда сезиларли пасайиш кузатилди. Февраль ва март ойи ўрталарида мамлакатнинг асосий сайёҳлик вилояти "тўқ сариқ" зонада бўлган ва апрел ойида "жуда юқори хавф"ли зоналар туркумига яъни "қизил" зонага ўтган. Кейин, 24 соатлик комендант соатининг натижасида 8-14 май кунлари, Covid-19 касаллиги сонининг кескин пасайиши кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра Aнталия яна қизилдан тўқ сариқ рангга ўтди. Aнталиядаги касаллик сони ҳам хавф жиҳатидан сариқ рангга жуда яқин.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги қатъий карантин режими 29 апрелдан 17 майгача давом этди. Қуйида Aнталияда бир неча ой давомида касалланганлар сони бўйича маълумотларни келтирдик(Кўрсаткичлар ҳар 100000 фуқарога нисбат қилиб келтирилган):
15-23 февраль кунлари - 78,91 киши
20-26 февраль кунлари - 78,09 киши
7 февраль - 5 март - 82,05 киши
6-12 март кунлари - 95,09 киши
13-19 март - 119,18 киши.
27 март - 2 апрел - 190,39 киши
3-9 апрель кунлари - 270,95 киши
10-16 апрель кунлари - 301,6 киши
17-23 апрель кунлари - 324,5 киши
24-30 апрель кунлари - 200,36 киши
1-7 май кунлари - 131,38 киши
8-14 май кунлари - 61,65 киши






