АсосийJinoyat

Қашқадарёда келиб чиқиши номаълум катта миқдордаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

'Қашқадарёда келиб чиқиши номаълум катта миқдордаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганида, юкхонаси ҳамда салон ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 141 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, ушбу автомашина билан бирга ҳаракатланиб келаётган, Н.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси ҳам текширилганида, унинг ҳам юкхонаси ва салони ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган, келиб чиқиши номаълум бўлган 46 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.

Экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.

    Бошқа янгиликлар