АсосийJamiyat

21-25 май оралиғида айрим йўналишдаги автобуслар ҳаракати алоҳида назоратга олинади

'21-25 май оралиғида айрим йўналишдаги автобуслар ҳаракати алоҳида назоратга олинади'ning rasmi

2021 йил 21-25 май кунлари Истиқлол ва А.Навоий кўчалари оралиғидаги ҳудудда “Тошкентнинг беш ташаббус ҳаракати” тадбири иштирокчиларига қулайликлар яратиш ва кўтаринки кайфиятда ўтказилишини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 21-25 май кунлари 28, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 115, 140, 155, 190-сонли автобус йўналишларига ўрнатилган тўлиқ жадваллар асосида автобусларни ишга чиқариш ва йўналишларнинг фаолияти алоҳида назоратга олиниши белгилаб олинди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати маълум қилди.

Бунда,

Йўналишларда қатнов вақтлари ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши, белгиланган қатновлар сонини бажарилиши таъминланиши;

Автобусларнинг техник ва санитар ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатилиши;

Ҳайдовчилар билан хизмат кўрсатиш вақтида ҳаракат ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилиши.

Ҳайдовчилар ва чиптачилар қатъий равишда тиббий ниқоб ва қўлқопдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиши таъминланади.

Шунингдек, 28, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 115, 140, 155, 190-сонли автобус йўналишларидаги автобусларнинг фаолияти устидан йўналиш нозимлари ва GPS масофавий назорат тизими орқали назорат кучайтирилади.

    Бошқа янгиликлар