АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Tarlon зирҳли автомобили синовдан ўтказилмоқда

'Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Tarlon зирҳли автомобили синовдан ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган, замонавий талабларга жавоб берадиган "ТАРЛОН" енгил зирҳланган автомобили куч тузилмалари вазирлик ва идораларининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан қўшинлар синовидан ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида "ТАРЛОН"нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилади, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республикамизнининг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилади. 

Мазкур йўлтанламас Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиб, барча ғилдираклари етакчи ҳисобланади. 300 от кучига эга, 11 нафаргача кишини сиғдиради. Бир марталик захира ёқилғи билан 750 км гача масофани босиб ўта олади.

Машина колонналар, санитар ташишларни қўриқлаш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, муҳандислик, радиацион, кимёвий ва биологик разведка олиб бориш, ўт очишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Синов жараёнлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар