Кеча, 20 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 49930 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Улардан:
-1-босқич эмланганлар 14615 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 35315 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 1512421 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
-1-босқич эмланганлар 1154313 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 358108 нафарни ташкил қилди.
20 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
* Фарғона вилояти (7810 доза),
* Наманган вилояти (6011 доза),
* Андижон вилояти (5491 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича 8 та ҳудуд пешқадамлик қилиб, эмлашлар сони:
-Фарғона вилоятида 204065 доза,
-Андижон вилоятида 189110 доза,
-Наманган вилоятида 168835 доза,
-Самарқанд вилоятида 149560 доза,
-Қашқадарё вилоятида 110870 доза,
-Тошкент шаҳрида 110481 доза,
-Сурхондарё вилоятида 108063,
-Тошкент вилоятида 101731 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






