АсосийJamiyat

Бекобод туманидаги 5 та мактаб ва 1 та боғча карантинга олинди

'Бекобод туманидаги 5 та мактаб ва 1 та боғча карантинга олинди'ning rasmi

Бекобод туманидаги 38-, 1-, 58-, 2- ва 8-умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактаблар 14 кун муддатга вақтинчалик карантинга олиниб, ўқув жараёнлари масофавий таълим олишга ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

 Шунингдек, 22-мактабгача таълим ташкилоти вақтинча ёпилди. Ушбу мактаблар ва мактабгача таълим ташкилоти ҳудудий СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилди. Коронавирус инфекцияси бўйича мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, тарбиячилар ҳамда тарбияланувчилар ота-оналарининг хабардорлиги оширилиб, касаллик тарқалишининг олдини олишда карантин қоидаларига риоя қилиш аҳамияти ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

 

    Бошқа янгиликлар