1

Хоразмда 4 нафар фуқарога пул эвазига "права" олиб бераётган аёл ва эркак қўлга тушди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 11:17
Хоразмда 4 нафар фуқарога пул эвазига "права" олиб бераётган аёл ва эркак қўлга тушди

Хоразм вилоятида фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган “Х.” МЧЖ ўқитувчиси С.И. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқарога автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1