1

Фарғонада аёл судьяга зўравонлик қилган 31 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 11:31
Фарғонада аёл судьяга зўравонлик қилган 31 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Аввалроқ, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг аёл судьяси зўравонликка учрагани хабар қилинган эди. Яъни, 1990 йилда туғилган М. 2021 йилнинг 13 апрель куни мулкларни бўлиш ҳақидаги даъво ариза юзасидан низони жойида ўрганиш учун Фарғона тумани, “Илғор” МФЙ, Саховат кўчасидаги хонадонга келган судьяни ҳақорат қилиб,  қўл телефонини тортиб олади ва ерга уриб синдиради.

Ўтказилган суриштирув айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши билан якунига етди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар қилди. 

Судда ҳуқуқбузар қилмишини инкор этгани йўқ.

Пировардида, суд уни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41- (ҳақорат қилиш) ва 612-моддаларида (ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топиб, мазкур Кодекснинг 34-моддасига асосан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима жазоси тайинланади.

 Шунингдек, суд қарорида судьяга етказилган моддий зарар (1 млн. 600 минг сўм) ундирилиши ҳам белгиланди.      

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1