1

Ўзбекистон адлия вазири Россиядаги ватандошларимиз билан учрашди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 13:19
Ўзбекистон адлия вазири Россиядаги ватандошларимиз билан учрашди

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов 20 май куни Москва шаҳрига хизмат сафари доирасида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, суҳбатлашди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Унда юристлар, адвокатлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, шунингдек, Россия юридик ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этган.

Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ва юристлар учун яратиб берилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилган, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида ватандошларимиз билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда қонунчилик даражасида кўмак кўрсатиш мақсадида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган юрист ватандошларимиз билан долзарб масалалар бўйича доимий учрашувлар ташкил қилиш таклиф этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1